Улуғбек Раҳматуллаевдан кутилмаган жавоб: бахт нимада? (видео)

Улуғбек Раҳматуллаевдан кутилмаган жавоб: бахт нимада? (видео)

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг Instagram саҳифасида жойлаган видео мурожаатида “бахт” тушунчасига оид самимий ва ноодатий фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, кўпинча интервю ва суҳбатларда бериладиган саволларга олдиндан тайёр бўлмаганинг сабабли, баъзида ўзинг хоҳлагандек жавоб бера олмай қоласан. Суҳбатдан кейин эса “бошқача айтсам бўларди” деган ўйлар пайдо бўлади.

“Бир нарсани ўйлаб қолдим: кўп интервюларда саволлар берилади. Олдиндан тайёр бўлмаганинг учун, баъзида ўзинг хоҳлагандек жавоб бермагандек бўласан. Кейин 'бошқача айтсам бўларди' деб ўйлайсан. Менимча, бахт — бу уйга келганингда деворларда фарзандларинг ручка ёки қалам билан мана бундай чизиб қолдирган расмларни кўриш,” — дейди хонанда.

Мазкур фикр ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўплаб кузатувчилар хонанданинг ушбу самимий эътирофини қўллаб-қувватлаб, ўз фикрларини изоҳларда қолдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар