Файзуллаев: “Канададаги мухлислар бизни ҳайратда қолдирди”

Файзуллаев: “Канададаги мухлислар бизни ҳайратда қолдирди”

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев Канадада жамоани илиқ кутиб олган мухлислар ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бундай даражадаги қўллаб-қувватлаш жамоа учун кутилмаган, аммо жуда ёқимли бўлган.

“Жаҳон чемпионати олдидан Канадада бизни кутиб олишганидан жуда ҳам хурсандмиз. Ростини айтсам, бунчалик кўп мухлисларимиз келишини кутмагандик. Бу албатта жуда ёқимли ҳолат”, — деди Файзуллаев.

Футболчи мухлисларнинг ишончи ва қўллаб-қувватлаши жамоага янада куч бағишлашини таъкидлади. Шунингдек, у яқинлашиб келаётган ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишларини ҳам қўшимча қилди.

“Жаҳон чемпионати олдидан, Худо хоҳласа, Канадада бўладиган ўйинимизда мухлисларимизни хурсанд қиламиз”, — дея сўзларини якунлади у.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги вакилларимиз, 2 июн куни сафарда Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Канадага қарши баҳс Эдмонтон шаҳридаги “Commonwealth” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 06:00 да старт олади. Эрталабки вақтга қарамай, миллий терма жамоамизнинг ҳар бир ўйини ҳозир юртимизда катта қизиқиш билан кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар