Исроил АҚШ расмийларининг суҳбатларини тинглагани айтилди

Исроил АҚШ расмийларининг суҳбатларини тинглагани айтилди

Исроил АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Пентагон расмийси Элбриж Колби ўртасидаги телефон суҳбатларини тинглагани айтилмоқда. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда АҚШ томони Исроилдан келиши мумкин бўлган контрразведка таҳдидини энг юқори даражалардан бирига кўтарган. Вашингтонда Исроил АҚШнинг Эрон билан алоқаларини кузатган бўлиши мумкин, деган гумонлар бор.

NYT ёзишича, икки давлат раҳбарияти ўзаро разведка фаолиятидан аввалдан хабардор бўлган. Бироқ АҚШ расмийларига кўра, Исроилнинг Эрон билан музокаралар бўйича Вашингтон позициясини билишга уриниши “мақбул чегарадан ошиб кетган”.

Исроил элчихонаси эса бу маълумотларни рад этиб, мамлакат Америка расмийларига қарши разведка фаолияти олиб бормаслигини таъкидлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар