Дунёдаги илк маълумотлар маркази «юраги» ишга туширилди

Хитойнинг Шандун провинцияси, Синдао шаҳрида дунёдаги биринчи модулли маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) базаси фойдаланишга топширилди. Ушбу ечим сунъий интеллект марказларининг «юраги» деб аталмоқда. Бу энергетик хаб ҳисобланиб, AI ҳисоблаш қувватларига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда қурилишни тезроқ, арзонроқ ва экологик жиҳатдан қулайроқ қилишга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мйдриверс нашрининг хабар беришича, ушбу базанинг ўлчамлари 53 х 41 метрни, умумий майдони эса тахминан 2200 квадрат метрни ташкил этади. Қурилманинг ўзига хослиги шундаки, у 100 фоиз «яшил» энергиядан фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса сунъий интеллект моделлари токенлари учун электр энергияси сарфини амалдаги ўртача кўрсаткичлардан қарийб 30 фоизга камайтириш имконини беради.
Электр таъминоти ишончлилиги масаласига тўхталадиган бўлсак, Қингдао ТГООД Электрик Ко., Лтд. компанияси ижрочи президенти Чжоу Сзюн ушбу ускуна учта мустақил энергия манбасини таъминлай олишини таъкидлади. Бу тизим ташқи тармоқдаги тебранишларга бардош беради, NVIDIA каби кучли график процессорлар (GPU) юкламасини кўтаради ва ускуналар носозлиги ҳолатида ҳам хавфсиз ишлашни кафолатлайди.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳисоблаш маркази базаси компания томонидан қурилган шахсий маълумотлар марказига расман уланган. Режага кўра, жорий йилнинг иккинчи ярмида ушбу технология миллий даражадаги йирик маълумотлар марказлари кластерлари ва кўплаб маҳаллий ҳисоблаш марказларида ҳам татбиқ этилади.





























Изоҳлар 0
…