Фото: Kirsty Wigglesworth / AP
Украина ҳукумати кредиторларни уруш жиноятларида айблаб, АҚШ ва Европа банкларини Россия нефти билан савдо қилувчи компаниялар билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда 15 июль, жума куни Financial Times нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, президент Володимир Зеленскийнинг иқтисодий маслаҳатчиси Олег Устенко шу ҳафта Американинг JPMorgan Chase банки раҳбари Жейми Даймон ва Британиянинг HSBC Holdings бош директори Ноэл Куинга хат ёзиб, Россия билан алоқадор компанияларни молиялаштиришни тўхтатишни сўраган. У уларни Россия давлат энергетика концернлари - «Газпром» ва «Роснефт»даги улушларини сотишга чақирди.
АҚШнинг Citigroup ва Франциянинг Crédit Agricole компанияларига ҳам келиб тушган мактубларда Устенко банкларни Россия нефтини етказиб берувчи компанияларга кредитлар бериб, Украинадаги урушни «узайтиришда» айблаган ва ташкилотларнинг Украинани қайта қуришда иштирок этишига рухсат берилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Зеленскийнинг маслаҳатчиси FT’га берган интервьюсида Адлия вазирлиги уруш тугагандан сўнг банкларга қарши Халқаро жиноий судга (ХЖС) даъво аризаси билан чиқиш ниятида эканлигини айтди. Унга кўра, Украина хавфсизлик хизматлари Россия нефть ва газ саноатини молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида маълумот йиғмоқда.
«Менинг фикримча, улар (банклар) уруш жиноятларини содир этишмоқда, чунки улар бу йўл билан Путин режимига ёрдам беряпти ва бу режимни қўллаб-қувватлаяпти», - деди Устенко. Унга кўра, Россиянинг нефть ва газ даромадлари қурол-яроғ сотиб олишга сарфланиб, Украинага қарши урушда фойдаланилмоқда. Украинага қарши. FT таъкидлашича, ХЖС ҳукуматлар ёки корпорацияларга нисбатан суриштирув ўтказа олмайди, лекин у ерда ишлайдиган жисмоний шахсларни судга тортиши мумкин.
JPMorgan газета сўровига жавобан, ғарб санкцияларини қўллашда фаол роль ўйнаганини билдирди. Citigroup ва Credit Agricole Россияда фаолиятни қисқартириш ҳақидаги баёнотларини такрорлади, HSBC изоҳ беришдан бош тортди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди