17:43 / 30.12.2022
3 206

Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган Marion Biotech заводини текширишни якунлади.

NDTV телеканали хабарига кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси якунланган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган.

Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади.

«Док1 Мах’ йўтал сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва Marion Biotech компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда», — деди у.

Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt.Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «ДОК-1 Макс» таблеткалари ва сиропи Ўзбекистонда 2012 йилда рўйхатга олинган ва ўша йили сотувга чиқарилган.

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон ҳукумати Marion Biotech компаниясининг барча дори воситаларини сотишни тўхтатди. Улар орасида «Синепар», «Нолгрипп», «Травамакс» ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш ортидан ҳозирча Самарқандда 18 нафар, Тошкент ва Қашқадарёда бир нафардан, жами 20 нафар бола вафот этгани маълум қилинган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан «Док-1 Макс» препарати билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди