68 бола вафоти ортидан "Док-1 Макс" бўйича янги маълумот

"Док-1 Макс" иши бўйича жабрланган 85 нафар фуқарога ҳозирга қадар жами 16,7 млрд сўм миқдорида компенсация тўланган. Мажбурий ижро бюроси ижтимоий тармоқларда тарқалган тўловлар тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Суд қарорларининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор С. Кариев ва бошқа шахслардан жабрланганлар фойдасига жами 78 млрд сўм ундириш бўйича ижро ишлари олиб борилмоқда. Шундан 61,3 млрд сўмни ундириш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда.
Қарзларни ундириш мақсадида С. Кариевга тегишли Чилонзор туманидаги турар жойлар ҳамда Фурқат кўчасидаги нотурар бино хатланган ва онлайн-аукционга чиқарилган. Нотурар бино 793 млн сўмга сотилган, қиймати 7,1 млрд сўм деб баҳоланган турар жойлар бўйича савдолар эса давом этмоқда.
Аукциондан тушган маблағлар ва С. Кариевнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан жабрланганларга 16,7 млрд сўм ўтказилган. Қолган маблағларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Док-1 Макс" сиропини истеъмол қилиш оқибатида 68 нафар бола вафот этган.































Изоҳлар 0
…