23:45 / 04.11.2023
214

Гвинеяда қуролланган шахслар собиқ президентни қамоқдан чиқариб олди

Гвинеяда қуролланган шахслар собиқ президентни қамоқдан чиқариб олди
Мусса Дадис Камара Фото: Diallo Abdoul Aziz / AP

Гвинея пойтахти Конакрида қуролланган шахслар собиқ президент Мусса Дадис Камарани қамоқдан чиқариб олди. Бу ҳақда France Press хабар берди. Аммо, бир неча соатдан кейин ҳукумат вакиллари уни яна қўлга олди.

Қайд қилинишича, эрта тонгда биринчи ўқ овозлари эшитилган, бир неча соатдан кейин улар яна такрорланган. Қурбонлар ва отишма сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, отишма қамоқхона ҳудудида содир бўлган. Қуролланган шахслар тўрт нафар маҳбусни озод этишга муваффақ бўлган.

«Конакридаги қамоқхонадан мижозим Мусса Дадис Камара билан боғлиқ қочиш содир бўлганини билдим», деди собиқ давлат раҳбари адвокати Жокей Хаба.

Кейинчалик маҳаллий армия вакили маҳбус қўлга олингани ҳақида нашрга хабар берган.

«Капитан Мусса Дадис Камара тирик ва соғ-саломат ҳолда топилди. У яна қамоқхонага қайтарилди», деди у воқеа тафсилотларига тўхталмасдан.

Мусса Дадис Камара 2008 йилда давлат тўнтариши оқибатида ҳокимият тепасига келган ва 2010 йилгача Гвинея президенти бўлган. Кейин жиноий таъқибдан яшириниб, бир неча йил чет элда яшаган. Камара 2021 йил охирида Гвинеяга қайтди. 2022 йилда собиқ президент ва унинг тарафдорларига қарши суд жараёнлари бошланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё