Фото: Google Images
НАТО давлатлари Шенген зонасининг ҳарбий эквивалентини жорий этиш бўйича иттифоқнинг июль ойида Вашингтонда ўтадиган саммитигача келишиб олиши мумкин, деб ёзади The Times манбаларга таяниб.
Ҳарбий Шенген НАТО ҳарбий хизматчиларига альянсга аъзо давлатларга деярли визасиз кириб-чиқиш имконини беради. Нашрнинг ёзишича, шу мақсадда ҳозирда бутун Европа бўйлаб бир қатор “ҳарбий йўлаклар” яратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Нашр ёзганидек, НАТО учун “жиддий бош оғриғи” нафақат давлатлар ўртасида, балки Германиянинг турли қисмлари ўртасида ҳам ҳарбий техника алмашинуви ва ташишни чекловчи қоидалардаги чекловлардир. Аниқлик киритилишича, трансчегаравий машғулотлар кўпинча “ҳарбий инқироз юзага келганда жуда узоқ вақтни талаб қиладиган ҳужжатбозликни талаб қилади”.
НАТОнинг Логистика бўйича қўшма қўмондонлиги раҳбари генерал Александр Солфранк The Times газетасига берган интервьюсида альянс бюрократик тўсиқлар сонини камайтиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади. Чунки ҳозирда бу бўйича бир қатор тушунарсиз тўсиқлар бор. Мисол тариқасида у парашютчиларга Европа Иттифоқига аъзо бошқа мамлакатларнинг парашютларидан фойдаланиши тақиқланганини келтириб ўтди.
2023 йил октябрь ойида Солфранк Россия билан ҳарбий можаро юзага келган тақдирда альянс ҳарбийларининг блок мамлакатлари бўйлаб эркин ҳаракатланишига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилганди. Кремль ҳарбий Шенген ғоясини Европадаги кескинликни кучайтирувчи қарор, деб атаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди