12:32 / 21.06.2024
209

Қозоғистонда меҳнат мигрантлари учун қоидалар ўзгармоқда

Қозоғистонда меҳнат мигрантлари учун қоидалар ўзгармоқда
Фото: “Комсомолская Правда”
Қозоғистонда меҳнат мигрантларига рухсатномалар бериш механизми соддалаштирилади. Тегишли ҳужжат “Очиқ норматив-ҳуқуқий акт” порталида эълон қилинди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мигрантлар учун рухсатномаларни бериш, узайтириш ва бекор қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ишлаб чиқди. Лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси 3 июлга қадар давом этади.

“Ҳужжатда электрон ҳукумат портали, “migration.enbek.kz” платформаси орқали давлат хизматларини кўрсатиш назарда тутилган. Шунингдек, меҳнат муҳожири иш берувчини ўзгартирганда хабардор қилиши бўйича механизмни йўлга қўйиш таклиф этилмоқда”.

Фуқаролари уй хўжалигида ишлаш учун рухсатнома олишлари мумкин бўлган мамлакатлар кўрсатилган. Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш суммалари белгиланган.

Меҳнат муҳожирларига 12 ойгача бўлган муддатга рухсатномалар бериш механизми соддалаштирилган, рухсатномаларни бериш ва узайтиришни рад этиш учун асослар белгиланган”, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда меҳнат мигрантлари учун қоидалар ўзгармоқда