![Украина Россия билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди](/uploads/posts/2024-07/xf4044e7e60_01.webp.pagespeed.ic.M1tDmGMxSg.webp)
Украина Россия томони билан музокаралар олиб боришга тайёр, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан суҳбатда.
«Украина томони Россия билан мулоқот ва музокаралар олиб боришга тайёр. Албатта, музокаралар оқилона ва адолатли ҳамда мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган амалий аҳамиятга эга бўлиши керак», — деди Кулеба.
Кулеба уруш бошланганидан бери биринчи марта Хитойга борди ва шу даврда Пекинга ташриф буюрган энг юқори мартабали украиналик расмийга айланди.
Музокаралар чоғида Ван Йи украиналик ҳамкасбига Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столида ўтириш кераклигини ҳам айтган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, уларнинг суҳбати уч соатдан ортиқ давом этган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати тинчлик музокараларини бошлаш учун бир нечта шартларни қўймоқда: халқаро санкцияларни бекор қилиш, Украина Донбасс, Херсон ва Запороже вилоятларига даъво қилишдан воз кечиши, шунингдек, Россиянинг ушбу ҳудудлардаги суверенитетини тан олиш. Шунингдек, бошқа бир қанча талаблар ҳам бор. Украина томони бу шартларни ультиматум деб атамоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Испания бош мураббийи ва сардори Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин нималар деди? расм](/uploads/posts/2024-07/xfb8fc45c96_fotonoticia_20230612144406_690.webp.pagespeed.ic.-MtwxrVQpJ.webp)
Испания бош мураббийи ва сардори Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин нималар деди?
![Ширинликларга бўлган қарамлик сабаби нима ва ундан қандай халос бўлиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-07/x6a15cec029_66a0e108c8909.webp.pagespeed.ic.RzBkhqClQP.webp)
Ширинликларга бўлган қарамлик сабаби нима ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?
![Ироқ АҚШдан йил якунига қадар ҳарбий қисмларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x21d680b5b4_reuters-ysiul1wl.webp.pagespeed.ic.pRjEqP8UXv.webp)
Ироқ АҚШдан йил якунига қадар ҳарбий қисмларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди
![Аргентинанинг 90+16-дақиқада урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/xa926eea2f5_mens-football-olympic-games-paris-2024-day-2.webp.pagespeed.ic.bmUKyaHwlm.webp)
Аргентинанинг 90+16-дақиқада урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди
![Залужний Украинанинг Британиядаги элчиси сифатида Ғарбга мурожаат билан чиқди расм](/uploads/posts/2024-07/x5112ac54a8_2n9nrk2m7rpxf0ijtkfbfov1ihbh6tpm.webp.pagespeed.ic.wMR8LSCyi8.webp)
Залужний Украинанинг Британиядаги элчиси сифатида Ғарбга мурожаат билан чиқди
![Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади" расм](/uploads/posts/2024-07/xf2a6a84fa9_uzbekistan-u23-v-spain-u23-paris-2024-olympic-games-group-c.webp.pagespeed.ic.BU1dQX4Uvg.webp)
Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"
![ҲАМАС Исроилнинг Ғазо бўйича янги шартларига рози бўлмади расм](/uploads/posts/2024-07/x39d5e56d46_photo_2024-07-26_17-58-10-clgaaq6x.webp.pagespeed.ic.Oq5Ut3vGNe.webp)
ҲАМАС Исроилнинг Ғазо бўйича янги шартларига рози бўлмади