Фото: Getty Images
Францияда бўлиб ўтган Паралимпия баҳсларида олтин медални қўлга киритган Асила Мирзаёрова кўриш қобилиятини қандай йўқотгани ва ҳали ҳам уни тиклашга умид қилаётганини маълум қилди.
“15 ёшимда кўриш имкониятим чекланиб қолган. Ёзги оромгоҳларга кўп борардим. Аввал кўзимда ҳеч қандай нуқсоним бўлмаган. Бошимга копток тегиши оқибатида кўзим хиралашишни бошлади. Шифокорларга мурожаат қилдик. Турли хил муолажалар фойда бермади. Жарроҳлик амалиёти қилиш кераклигини, акс ҳолда кўрмай қолишимни айтишди. Амалиётгача озгина кўрардим, аммо ундан сўнг бутунлай кўрмай қолдим. Операцияни Тошкентда қилишган.
Чемпионликни қўлга киритганим билан барибир кўришга ҳеч нарса етмайди. Баъзида кўргим келади. Яқинда шифокорларга кўриндик. Улар ҳеч қандай имконият йўқлигини айтмоқда. Аммо умидим бор. Насиб қилса, чет элдаги тажрибали шифокорларга текширтираман”, дейди Асила Мирзаёрова.
Маълумот учун, Париждаги мусобақада Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этган Асила Мирзаёрова 5,24 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.
Унга 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили ва Тошкент шаҳридан коттеж совға қилинди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев спортчини “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди