Асила Мирзаёрова қизининг бир ёшини Дубайда нишонламоқда (видео)

Ўзбекистонлик паралимпиячи Асила Мирзаёрова оиласида қувончли кун. Спортчи қизи Риҳанани бир ёшга тўлгани муносабати билан Дубайда туғилган кунини нишонламоқда.
Асила Мирзаёрова бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилиб, байрамга тайёргарлик жараёнидан видеони кузатувчилари билан бўлишди.
“Бугун ширин қизимиз Риҳанани туғилган куни. Қизимиз бир ёшга киради. Туғилган кунини нишонлаш учун Дубайга келдик. Бугун барча яқинлари билан биргаликда қизимизнинг қувончига шерик бўламиз.
Ўйлайманки, қизимиз катта бўлганида бу видеоларни кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлади. Ота-онаси уни қанчалик яхши кўришини, унга узоқ умр тилашини кўриб, қувонади”, — дейди спортчи.
Спортчининг кузатувчилари ҳам ушбу қувончли кун муносабати билан оилани табриклаб, кичкина Риҳанага узоқ умр, бахт ва соғлик тиламоқда.
Маълумот учун, Асила Мирзаёрова 2025 йил 22 ноябрь куни қиз фарзандли бўлган эди. Бугун эса Риҳана ўзининг илк туғилган кунини нишонламоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…