Асила Мирзаёрова 11 ойлик қизалоғи билан тармоқларда илк бор кўриниш берди (видео)

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова 11 ойлик фарзанди билан ижтимоий тармоқларда илк бор кўриниш берди. Спортчининг қизалоғини бағрига босиб турган акс этган видеолари кузатувчилар эътиборини тортди.
Тарқалган лавҳаларда Асила Мирзаёрова қизалоғини меҳр билан қучоқлаб олганини кўриш мумкин. Самимий кадрлар кўплаб мухлисларни қувонтириб, ижтимоий тармоқларда илиқ муносабатларга сабаб бўлди.
Фойдаланувчилар спортчига келгуси фаолиятида янги ютуқлар тилаб, унинг қизалоғига ҳам соғлик, бахт ва ёрқин келажак тилакларини билдиришмоқда.
Асила Мирзаёрованинг фарзанди билан тушган ушбу лавҳалари мухлислар учун қувончли лаҳзалардан бирига айланди.































Изоҳлар 0
…