Фото: “ТАСС”
Россия раҳбари Владимир Путин Украина армияси томонидан қисман эгаллаб олинган Курск вилоятини АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришгунча қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Маълум қилинишича, Курск вилоятини 2025 йил 20 январгача, яъни Трампнинг инаугурациясигача қайтариб олиш режалаштирилган. Бундай қадам Москвага кучлироқ позиция билан тинчлик бўйича ҳар қандай музокараларга чиқишга имкон бериши кутилмоқда. Россия армияси 6 августдан бери Украина кучлари томонидан босиб олинган ҳудуднинг қарийб ярмини назорати остига олган.
Яқин кунларда Россия Украина ҳудудига дронлар ёрдамида ҳужумларни кучайтириши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph Британия ҳарбий разведкасига таяниб. Бироқ украиналик таҳлилчилар Москва Курск вилоятидаги қарши ҳужумдан фойдаланиб, Украинанинг чегарадош ҳудуди — Суми вилоятига кириб бориши мумкинлигини ёзмоқда.
The New York Times нашри эса Россия Курск вилоятида 50 минг ҳарбий тўплагани, уларнинг қаторида шимолий кореяликлар ҳам борлигини таъкидлаган. Айни пайтда Шимолий Корея қўшинлари Курскнинг ғарбий қисмида россияликлар билан жанговар тайёргарликдан ўтмоқда. Уларнинг сони 10 мингдан ошиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди