Трамп Украинадаги урушнинг узоқ давом этиши сабабларидан бирини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин Украинада бир кун давом этиши керак бўлган урушни олиб бораётганини айтди. Америка етакчиси, шунингдек, Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасидаги кучли шахсий нафрат можаронинг узоқ давом этишига сабаб бўлган омиллардан бири эканини таъкидлади.
Дональд Трамп Украинадаги урушнинг давомийлиги ва Россия раҳбари Владимир Путин дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Путин дастлаб қисқа вақтда якунланиши керак бўлган ҳарбий можарога аралашиб қолган.
«Путин ҳозир қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, чунки у бир кун давом этиши керак бўлган урушни олиб бормоқда», — деди Трамп Украинадаги вазиятга изоҳ берар экан.
Трамп уруш икки йил аввал тугаши мумкинлигини айтди
Америка президенти Украина ва Россия раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар ҳам можаронинг давомийлигига таъсир кўрсатганини қайд этди.
Трампнинг фикрича, агар Владимир Зеленский ва Владимир Путин бир-бирига нисбатан бундай кучли нафрат ҳис қилмаганида, Украинадаги уруш икки йил аввал ҳам тугаши мумкин эди.
Унинг бу баёноти Украинадаги можаронинг давомийлиги, сиёсий раҳбарлар ўртасидаги муносабатлар ва тинчликка эришиш имкониятлари ҳақидаги баҳсларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…