Трамп Путинни «дўстим» деб аташининг сабабини очиқлади

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Путинни «дўстим» деб аташини Украинадаги урушни тўхтатиш ва тинчлик келишувига эришиш истаги билан изоҳлади.
- Унинг фикрича, Россия раҳбари билан яхши муносабатда бўлиш музокараларни давом эттириш имконини беради, акс ҳолда Владимир Зеленский ва Путин ўртасидаги каби шахсий адоват тинчликка эришишга тўсқинлик қилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни «дўстим» деб аташини Украинадаги урушни тўхтатиш ва тинчлик келишувига эришиш мақсади билан изоҳлади. Унинг айтишича, Путинга нисбатан душманона муносабат билдириш музокараларга халақит бериши мумкин. Бу ҳақда журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Трампдан Путинни дўст деб аташи ва шу билан бирга Truth Social ижтимоий тармоғида Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини танқид қилиши ўртасидаги зиддият ҳақида сўралган.
АҚШ президенти бунга жавобан, асосий мақсад урушни тўхтатиш ва келишувга эришиш эканини айтди.
«Биз келишувга эришмоқчимиз. Қон тўкилишини тўхтатишни истаймиз. Мен уни дўстим эмас, деб айтишим ёки келишув тузишни хоҳлаётганимни билдиришим мумкин. Аммо келишувга эришишим керак», — деди Трамп.
Унинг фикрича, Украина президенти Владимир Зеленский ва Путин ўртасидаги шахсий адоват урушни тинч йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан бири. Трамп Россия раҳбари билан яхши муносабатда бўлиш орқали музокараларни давом эттириш имконини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
«Мен улар билан учрашиб, “Сизни ёқтирмайман”, деб айтишим мумкин. Аммо шунда Зеленский ва Путин ўртасидаги муаммога ўхшаш вазият юзага келади. Тинчликка эришишдаги энг катта муаммо — икки раҳбарнинг бир-бирини ҳақиқатан ҳам ёмон кўриши. Шунинг учун мен Путин билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Уни анчадан бери танийман», — деди АҚШ президенти.
Трамп Россияга нисбатан позицияси юмшоқ экани ҳақидаги танқидларга ҳам қўшилмади. У Россияга нисбатан санкциялар ва бошқа чоралар қўллаганини эслатиб, келишувга эришиш учун музокара олиб бориш муҳимлигини айтди.
«Мен Россияга нисбатан жуда қаттиқ бўлганман. Аммо келишувга эришиш мумкин бўлса, мен буни хоҳлайман. Мен бутун умрим давомида музокаралар олиб борганман. Аксини айтишим мумкин эди, лекин бундан ҳеч қандай натижа чиқмасди», — дея қўшимча қилди Трамп.
Аввалроқ Трамп Truth Social тармоғида Путин билан тушган суратини эълон қилиб, уни «дўстим» деб атаган эди. Бу баёнотларга Украина президенти Владимир Зеленский ҳам муносабат билдирган. У Путинни душман деб атаб, Трампнинг Россия раҳбари билан самимий муносабатини ғалати деб баҳолаган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…