22:30 / 11.01.2025
10

Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди

Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Фото: Unsplash.com
Америка полицияси Лос-Анжелесда йирик ёнғин уюштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда NewsНатион нашри шаҳар полиция зобити Шон Динсга таяниб хабар бермоқда.

Лос-Анжелес округи прокурори Натан Хохманнинг айтишича, гумонланувчига қотиллик билан тенг келадиган жазо ва умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Одил судлов тез ва шафқатсиз бўлади, энг оғир жазо қўлланилади”, дея таъкидлади у.

Калифорния штатидаги ёнғинлар 7 январдан бери давом этмоқда. Лос-Анжелесда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 100 000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилиш тўғрисидаги фармойишни олди. 10 январь ҳолатига кўра, офат туфайли 10 нафар одам ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазият туфайли, шунингдек, шаҳарда талончилик авж олди. NewsНатион хабар беришича, камида 20 киши талончиликда айбланиб қамоққа олинган. Ёнғин тарқалган ҳудудларда тартибни сақлаш учун АҚШ Миллий гвардиясининг 400 нафар аскари жалб этилган.

Машҳурлар истиқомат қиладиган Тинч океани соҳилидаги ҳудудда эвакуация эълон қилинди. NBC News маълумотларига кўра, бу ҳудудда АҚШ вице-президенти Камала Ҳарриснинг қароргоҳи ҳам жойлашган. Шунингдек, актёрлар Жон Гудман, Юджин Леви ва Билли Кристаллнинг уйлари ҳам шу ерда ёниб кетган. Ёнғин, бундан ташқари, америкалик қўшиқчи ва актриса Парис Ҳилтоннинг Malibuдаги уйини ҳам вайрон қилган.

Financial Times Американинг ЖПМорган банки таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига таяниб, суғурта компанияларининг ёнғин туфайли йўқотишлари 20 миллиард долларга, умумий зарар эса 50 миллиард долларга етиши мумкинлигини ёзган.

Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди

Калифорния жанубидаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли АҚШ президенти Жо Байден ваколат муддати тугашидан олдинги сўнгги хорижий сафарини бекор қилди.

Фото: Getty Images
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг хабар беришича, Байден Лос-Анжелесдан қайтгач, у ерда полиция, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар билан учрашган, шундан сўнг Италияга жўнашидан бир неча соат олдин сафарга чиқишдан воз кечган.

АҚШдаги ёнғинларнинг сунъий йўлдошдан олинган сурати
Фото: депосит

Байден, шунингдек, ёнғинга қарши федерал чора-тадбирларни бошқаришга эътиборини қаратмоқчи эканлигини таъкидлаб, кейинроқ қўшимча маълумот беришини ваъда қилган.

Италия ва Ватиканга ташриф жорий йилнинг 9—12 январь кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган эди. Италия бош вазири Жоржа Мелони, президент Сержио Маттарелла ва Рим папаси Франциск билан учрашувлар режалаштирилганди. AP агентлигининг таъкидлашича, ушбу сафар рамзий аҳамият касб этиши ва иккинчи католик президентининг фаолиятини якунлаши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё