10:18 / 08.02.2025
202

Россия Торецк шаҳрини эгаллаганини даъво қилмоқда, Украина бу маълумотни рад этди

Россия Торецк шаҳрини эгаллаганини даъво қилмоқда, Украина бу маълумотни рад этди
Россия Мудофаа вазирлиги 7 феврал куни Донецк вилоятидаги ҳужум доирасида Бахмут яқинида жойлашган Торецк шаҳри назоратга олинганини эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, шаҳар учун беш ой давом этган шиддатли жанглар натижасида Украина Қуролли кучлари 26 мингдан ортиқ аскар ва 600 га яқин ҳарбий техникани йўқотган. Шу билан бирга, вазирлик Торецк агломерациясида жанглар ҳали ҳам давом этаётганини қайд этди.

Бироқ, Украина Ички ишлар вазирлиги вакиллари бу даъвони рад этиб, шаҳарда жанглар давом этаётганини билдиришди. «Хортица» тезкор-стратегик кучлари вакили Назар Волошиннинг маълум қилишича, ҳозирда тўқнашувлар шаҳарнинг турли инфратузилма объектларида содир бўлмоқда. Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари Украина мудофаасини ёриб ўтиш учун барча воситаларини сафарбар қилмоқда.

Торецк маркази Россия назорати остидами?

Украинанинг DeepState ҳарбий таҳлилий платформаси маълумотларига кўра, ҳозирда жанглар Забалка микрорайонида, шунингдек, Торецкнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида давом этмоқда. Лойиҳа муаллифлари шаҳар маркази деярли тўлиқ Россия назорати остида эканини таъкидлашди. Шу билан бирга, улар расмий манбалар маълумот бермаётгани туфайли украиналиклар душман манбаларидан маълумот олишга мажбур бўлаётганини айтмоқда.

DeepState, шунингдек, Курахово ва Велика Новосёлка шаҳарларининг йўқотилиши ҳақида жамоатчилик расмий маълумот олмаганини танқид қилди. Уларга кўра, бу вазият расмий ахборот сиёсатига нисбатан кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.

"Шторм Z" гуруҳи ва маҳбусларнинг фронтга жалб қилиниши

Россиялик «Важные истории» нашри маълумотларига кўра, «Шторм Z» махсус ҳужум бўлинмасига Россия қамоқхоналаридан 30 мингга яқин маҳбус ёлланган бўлиши мумкин. Таҳлилчилар ижтимоий тармоқлардаги минглаб постларни ўрганиб, бедарак йўқолган россиялик аскарлар ҳақидаги хабарлар, шахсий жетон рақамлари ва бошқа маълумотларни таҳлил қилган.

Олти мингдан ортиқ пост таҳлил қилиниб, 2038 тасида шахсий жетон рақамлари аниқланган. Уларнинг 657 таси илгари Донецк ва Луганск худудларида чиқарилган «АБ» серияли жетонларга эга бўлган. Шунингдек, маҳбусларни «Шторм Z» гуруҳига жалб қилиш жараёни 2023 йил февралдан сентябргача амалга оширилгани маълум қилинди. 2023 йил сентябридан бошлаб эса, уларга Россия Қуролли кучларининг расмий аскарлик жетонлари берила бошланган.

«Важные истории» нашри маҳбусларнинг умумий сонини тахмин қилиш учун уларнинг жетон рақамлаш тизими асосида ҳисоб-китоблар олиб борди. Уларга кўра, олти ой давомида 108 та турли қамоқхонадан маҳбуслар ёлланган ва фронтга йўналтирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг