Энг узоқ умр кўрган инсон сифатида рекорд ўрнатган даниялик аёлнинг ўтмиши жамоатчиликни ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш3
Энг узоқ умр кўрган инсон сифатида рекорд ўрнатган даниялик аёлнинг ўтмиши жамоатчиликни ҳайратга солди

112 ёшли Кирстен Швалбе Дания тарихида энг узоқ умр кўрган инсон сифатида рекорд ўрнатган эди. Бироқ унинг ҳаёти ҳақидаги янги маълумотлар жамоатчилик эътиборини тортди. Дания Миллий архиви ҳужжатлари аёл Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар партиясининг маҳаллий бўлимида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллаганини кўрсатди.

Ҳужжатларга кўра, Швалбе 1943 йил августидан 1944 йил июлигача Ҳолстебро шаҳридаги Дания Миллий социалистик ишчилар партияси бўлимида вақтинчалик гуруҳ раҳбари ва аёллар гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаган. Унинг марҳум эри ҳам шу ҳудуддаги партия бўлимига раҳбарлик қилган.

Аввалроқ Швалбе партияга аъзо бўлганини тан олган, бироқ сиёсатга қизиқмаганини ва эрининг илтимоси билан унга қўшилганини айтган. Шунингдек, нацистлар мафкурасини қўллаб-қувватлаганини рад этган.

Тарихчилар архив ҳужжатлари унинг оддий аъзо бўлмаганини кўрсатишини таъкидлашмоқда. Бироқ мавжуд маълумотларда у эгаллаган лавозимларда айнан қандай вазифаларни бажаргани ва партия фаолиятидаги иштироки қай даражада бўлгани очиқланмаган.

Мазкур маълумотлар эълон қилинганидан сўнг, унинг ҳаёти ҳақида яқинда чоп этилган биографик китоб ҳам сотувдан вақтинча олинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?