![Тайвандаги савдо марказида портлаш содир бўлди (видео)](/uploads/posts/2025-02/ef6186fab9_c5415bb62a14fa6e880d10085a0aa6a7.webp)
13 февраль куни Тайчжун шаҳридаги Тайвандаги савдо марказида газ портлаши содир бўлди. Бу вазият оқибатида камида беш киши ҳаётдан узилди ва яна бир неча киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда расмий манбалар. CNN эса ўз хабарларида бу ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берди.
![](/uploads/posts/2025-02/a70927c931_nbksuhl2h1eins2yjr6brnop2z318ji-mifgnuwr9mobddebbizcnty8qdjf6rej58vu9memmok3ee2nhsr6iseo9g1n_wjjorcplepaaibo9hoirilmdg.webp)
Ҳодиса савдо марказининг 12-қаватида, озиқ-овқат корти қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда юз бергани айтилмоқда. Газ портлаши оқибатида тахминан 5 киши ҳалок бўлгани ва 20 кишидан жароҳат олгани маълум қилинди. Шунингдек, бинодан ва атроф ҳудуддан 235 га яқин одам хавфсизлик чоралари доирасида эвакуа қилинган.
![](/uploads/posts/2025-02/fb303e3787_67ad8eec0e1af.webp)
Олинган видеокадрларда ойна панелларининг пастдаги тротуар ва йўлларга тушиб қолиши, у ерда машиналарнинг тирбандланиши ҳамда 12-қаватдан тарқалган тутун акс этган. Савдо маркази ичида олинган бошқа кадрларда деворлар шикастлангани ва синган қувурлардан сув чиқиши кўрсатилган.
![](/uploads/posts/2025-02/9f91cb2fb8_1706x960_812763972111.webp)
Тайван президенти Лай Синдзе бир қатор давлат идоралари, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун сафарбарлик ишлари олиб борилганини эълон қилди. Президент ҳодиса сабабларини имкон қадар тезроқ текширишни талаб қилди ва аҳолига воқеа жойига яқинлашмаслик тўғрисида мурожаат қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар