
Фото: Unsplash
Британиядаги Кил университети олимлари 50 ёшдан кичик бўлган инсонларда криптоген инсултлар — номаълум келиб чиқишга эга инсултлар сабабини аниқлади. Тадқиқот натижаси Neurology Open Access журналида чоп этилди.
Криптоген инсултлар тиббиёт ходимлари учун сирлигича қолмоқда: қон томирларининг беркилиб қолиш сабаби номаълум. Ҳолсизлик, нутқ ва кўришда муаммолар — касалликнинг белгилари бўлиб, у ўлим билан якунланиши мумкин.
Олимлар ўтказган тажрибада 18-49 ёш оралиғидаги 546 киши иштирок этган — инсултга чалинганлар ва соғлом одамлар. Таҳлиллар натижаси тамаки чекиш инсултнинг асосий хавф омили эканини кўрсатган. Гуруҳдаги инсултни бошдан ўтказганларнинг 33 фоизи чекувчилар ташкил этган.
Хавф омиллари (спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, қон босими ва таълим даражаси) инобатга олинганида тамаки чекувларда инсултга чалиниш эҳтимоллиги икки баробар кўп экани маълум бўлди. Эркаклар орасида хавф уч баравар, 45-49 ёшдаги одамларда эса деярли тўрт баравар ошиши аниқланди. Йилига 20 қутидан ортиқ тамаки чекадиганларда инсулт хавфи 4-7 баробарга юқори.
Олимлар инсулт ҳолатларини камайтириш учун чекишга қарши курашиш бўйича чораларни кучайтиришга чақирди.
Аввалроқ британиялик тадқиқотчилар тамаки чекишга бир ҳафтада ўртача 2 соатдан ортиқ вақт кетиши ва бу бир йилда 92 соатни ташкил этишини ҳисоблаб чиққанди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар