date

АҚШ суди Трампни ишдан бўшатиш режасини тўхтатди

АҚШ суди Трампни ишдан бўшатиш режасини тўхтатди

Калифорниядаги федерал суд президент Доналд Трамп маъмуриятининг минглаб давлат хизматчиларини ишдан бўшатиш режасини вақтинча тўхтатди. Бу қарор касаба уюшмалари даъвоси асосида қабул қилинди.

Судя Сюзан Иллстон ҳукуматдаги 30 дан ортиқ идораларда режалаштирилган ишдан бўшатишларни тўхтатишни буюрди.

Оқ уй аввалроқ 4 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирган эди. Трамп бу орқали ҳукумат харажатларини камайтиришни мақсад қилганини билдирган.

Суд маъмуриятдан бу жараён ҳақида аниқ маълумот сўради. Касаба уюшмалари эса Трампнинг бу қарорини қонунга зид деб ҳисобламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ суди Трампни ишдан бўшатиш режасини тўхтатди