АҚШда олимлар сирли йўқолмоқда: шубҳали ҳолатлар ортида нима бор?

АҚШда 2025 йил ўрталаридан буён мудофаа ва илмий соҳада фаолият юритган айрим мутахассислар, жумладан Моника Ҳасинто Реза ва 2026 йил март ойида Уилям Нил Маккасланд, сирли тарзда йўқолган. Бу ҳақда ирландиялик журналист Чей Боуз маълум қилиб, ҳолатлар илғор аерокосмик технологиялар, плазма физикаси, термоядровий синтез ва ракета соҳаларида ишлаган олимлар билан боғлиқлигини айтган.
АҚШда мудофаа ва илмий соҳада фаолият юритган бир қатор мутахассислар сирли тарзда йўқолиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда ирландиялик журналист Чей Боуз маълум қилди.
Унинг айтишича, 2025 йил ўрталарида бошланган бу ҳолатлар илғор аэрокосмик технологиялар, плазма физикаси, термоядровий синтез ва ракета соҳаларида ишлаган олимлар билан боғлиқ. Жумладан, аэрокосмик муҳандис Моника Ҳасинто Реза изсиз йўқолган, унинг тақдири ҳануз номаълум. Шунингдек, 2026 йил март ойида Уилям Нил Маккасланд ҳам сирли равишда ғойиб бўлган.
Журналист айрим ҳолатларда зўравонлик эҳтимолини ҳам истисно этмайди. Масалан, Massachusetts Institute of Technology билан боғлиқ олим Нуно Лоурейро ва California Institute of Technology астрофизиги Карл Гриллмейр ҳалок бўлгани қайд этилган.
Айни пайтда расмий идоралар, жумладан Federal Bureau of Investigationбу ҳолатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини тасдиқламаган. Ҳар бир воқеа алоҳида тарзда тергов қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…