date

Ҳароратнинг кўтарилиши янги вирусларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқланди

Ҳароратнинг кўтарилиши янги вирусларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқланди

Глобал ҳароратнинг ошиши ва абадий музликларнинг тез эриши янги, ҳали ўрганилмаган вирусларнинг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди. Бу ҳолат инсоният учун кутилмаган ва оғир оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Нобел мукофоти соҳиби Раэ Квон Чунг бу борада “РИА Новости” нашрига берган интервьюсида ўз фикрларини билдирди.

Олимнинг таъкидлашича, музликлар остида сақланиб қолган вируслар ҳақида аниқ маълумот йўқ ва уларнинг аксарияти ҳали ўрганилмаган. У бу ҳолатни кутилмаган биологик хавф сифатида баҳолаган.

Мутахассис, шунингдек, тарихда куйдирги билан боғлиқ ҳолатлар бунга мисол бўлиши мумкинлигини, бироқ келажакдаги хавф бундан ҳам жиддийроқ бўлиши эҳтимолини айтиб ўтди.

Унинг фикрича, бундай вируслар асосан Россиянинг шимолий ҳудудлари, Канада ва Гренландия музликларида сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Илмий тадқиқотларга кўра, музликлар эриши натижасида юзлаб турли вируслар фаоллашиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари инсон саломатлиги учун жиддий таҳдид туғдириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳароратнинг кўтарилиши янги вирусларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқланди