34 йилдан сўнг музликдан икки альпинист жасади топилди

34 йилдан сўнг музликдан икки альпинист жасади топилди

Швейцария Альп тоғларида 34 йил аввал бедарак йўқолган икки белгиялик альпинистнинг жасади топилди. Уларга тегишли қолдиқлар музликнинг эриши ортидан муз остида қолган жойидан юзага чиққан. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 июль куни Швейцариянинг Италия чегарасига яқин, Вале кантони ҳудудида жойлашган Трифт музлигида сайёҳ икки кишининг жасадига дуч келган.

Топилган қолдиқлар шахсини аниқлаш ва экспертиза ўтказиш мақсадида Сион шаҳридаги Вале касалхонасининг суд-тиббиёт институтига юборилган.

Ўтказилган ДНК таҳлили натижасида жасадлар 1992 йилда Вайсмиc ҳудудида бедарак йўқолган икки альпинистга тегишли экани тасдиқланган. Улар ғойиб бўлган вақтда 39 ва 41 ёшда бўлган.

Ўнлаб йиллик сир ДНК орқали очилди

Полиция маълумотларига кўра, Вале кантони 1925 йилдан бери бедарак йўқолган шахслар рўйхатини юритиб келади. Ушбу рўйхатга киритилганларнинг аксарияти баланд тоғлар ва дарёлар ҳудудида бедарак йўқолган.

Йиллар давомида айрим шахсларнинг тақдири номаълумлигича қолиб кетган. Бироқ сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва ҳароратнинг кўтарилиши натижасида тоғлардаги музликлар чекина бошлагани туфайли ўнлаб йиллар аввал йўқолган одамларнинг жасадлари ва қолдиқлари аста-секин юзага чиқмоқда.

Мутахассислар музликларнинг эриши натижасида илгари қалин муз қатлами остида қолиб кетган инсон қолдиқлари тобора кўпроқ очилиб қолаётганини қайд этмоқда.

Шу тариқа, 34 йил аввал бедарак йўқолган икки альпинистнинг тақдири ҳам музликнинг чекиниши ва замонавий ДНК экспертизаси ёрдамида ниҳоят аниқланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар