Товуқ гўштини онаси учун емай олиб қўйган кичкина Матео ўқитувчисини ҳайрон қолдирди

Панамадаги мактаблардан бирида тасвирга олинган оддий тушлик лаҳзаси ижтимоий тармоқларда кўплаб инсонларнинг қалбига таъсир қилди. Бепул тушлик вақтида ўқитувчи кичкина Матеонинг ўзига берилган товуқ гўштини емай, четга олиб қўяётганини пайқаган.
Ўқитувчи болакайдан нега овқатни емаётганини сўраганида, Матео жавоби билан барчани таъсирлантирган.
У товуқ гўштини онасига олиб боришни хоҳлаётганини айтган.
“Мен буни онамга олиб бораман”, деган боланинг оддий истаги видеони кўрган кўплаб инсонларни бефарқ қолдирмади. Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар Матеонинг ёш бўлишига қарамай, онасини ўйлагани ва ўзига берилган таомни у билан бўлишмоқчи бўлганини юқори баҳолади.
Кўпчилик бу ҳолатни она ва фарзанд ўртасидаги меҳрнинг таъсирли намунаси сифатида қабул қилди.































Изоҳлар 0
…