Мисрда «Форсаж» услубида 100 кгдан ортиқ товуқ ўғирланди (видео)

Мисрда ҳаракатланаётган юк машинасидан катта миқдорда музлатилган товуқ гўшти ўғирланган. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳодиса кенг муҳокама қилинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўғрилар пикапда ҳаракатланиб, юк машинасига яқинлашган. Улар йўл давомида машина юкхонасидан 100 килограммдан ортиқ музлатилган товуқ гўштини олиб, пикапга ортган.
Эътиборлиси, юк машинаси ҳайдовчиси ўғрилик содир бўлаётганини сезмаган. Компания вакиллари ҳам ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалганидан кейин хабар топган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа бўйича суриштирув олиб борган. Ҳодисага алоқадор шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган.
Товуқ гўшти нима мақсадда ўғирлангани эса маълум қилинмаган.






























Изоҳлар 0
…