Қозоғистонда ярим яланғоч эркак мактаб деразасини синдириб, синфга бостириб кирди (видео)

1 дақиқа ўқиш8
Қозоғистонда ярим яланғоч эркак мактаб деразасини синдириб, синфга бостириб кирди (видео)

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Қаскелен шаҳрида ярим яланғоч эркак мактабга бостириб кирди. Ҳодиса 11 ноябрь куни дарслар орасидаги танаффус вақтида содир бўлган. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак дастлаб мактаб ҳудудида югуриб юрган. Кейин эса синфхона деразасини синдириб, ўқувчилар бўлган хонага сакраб кирган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода болаларнинг қўрқиб бақираётгани ва катта ёшли эркаклар уни тўхтатишга уринаётгани акс этган.

Олмаота вилояти полиция департаменти маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқламоқда. Тергов доирасида гумонланувчининг руҳий ҳолати ҳам текширилади.

Ҳодиса оқибатида ўқувчилар ва педагоглар орасида жабрланганлар йўқ. Таълим муассасасида болаларга психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?