Қозоғистонда ишчилар устига сув сачратган Lexus ҳайдовчиси 10 суткага қамалди (видео)

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида автомобилни юқори тезликда бошқариб, йўл четида ишлаётган ободонлаштириш ходимлари устига сув сачратган ҳайдовчи 10 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.
Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кадрларда Lexus русумли автомобиль йўлдаги кўлмакдан юқори тезликда ўтиши оқибатида йўл четида ишлаётган ходимлар бошдан-оёқ сувга беланганини кўриш мумкин.
Остона шаҳар полиция департаменти маълумотига кўра, ҳодиса вақтида ишчилар йўл четида, бордюр бўйлаб тозалаш ишларини олиб бораётган бўлган. Ҳайдовчи светофорнинг милтилловчи сигналига қарамай тезликни пасайтирмаган ва хавфсиз ҳаракатланиш чораларини кўрмаган.
Полиция 32 ёшли ҳайдовчини аниқлаб, уни маъмурий жавобгарликка тортган. Суд уни майда безорилик содир этишда айбдор деб топиб, 10 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…