Уч фарзандидан айрилган 51 ёшли қозоғистонлик аёл ЭКО орқали қиз фарзандли бўлди (видео)

1 дақиқа ўқиш3
Уч фарзандидан айрилган 51 ёшли қозоғистонлик аёл ЭКО орқали қиз фарзандли бўлди (видео)

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида яшовчи 51 ёшли Кумисай Палекеева ЭКО ёрдамида қиз фарзандли бўлди. Аёл ва унинг турмуш ўртоғи бир йил аввал уч нафар фарзандини ис газидан заҳарланиш оқибатида йўқотган эди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, фожиа 2025 йилда Мўнайли туманидаги «Қалмақас» турар жой массивида содир бўлган. Оиладаги катта қиз 1995 йилда, ўғил 2009 йилда, кенжа қиз эса 2012 йилда туғилган бўлиб, учаласи ҳам ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Фарзандларидан айрилганидан кейин оғир руҳий синовни бошдан кечирган эр-хотин яна ота-она бўлишга қарор қилган. Уларга бепул ЭКО муолажасидан ўтиш имкониятини бериш учун «Ecomed» клиникаси томонидан махсус сертификат тақдим этилган.

Вилоятдаги «Ана мен бала» перинатал маркази маълумотига кўра, чақалоқ 17 ноябрь куни дунёга келган. Қизалоқнинг туғилгандаги вазни 3400 грамм, бўйи эса 52 сантиметрни ташкил этган. Туғруқ кесарча кесиш орқали амалга оширилган. Жарроҳлик амалиётини шифокор Жапырак Епенова бажарган.

Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, ҳомиладорлик жараёни асоратларсиз кечган. Ҳозирда она ва чақалоқнинг аҳволи яхши.

Кумисайнинг айтишича, дастлаб ёшини ҳисобга олиб, яна фарзанд дунёга келтира олишига ишонмаган. Бироқ оилавий фожиадан кейин яна бир бор она бўлишга қарор қилган.

«Уйимиз ҳувиллаб қолгач, ҳеч бўлмаса ЭКО ёрдамида ҳомиладор бўлиб, фарзанд кўришга қарор қилдим. Ёнимда суянч ва ғамхўрлик қиладиган инсон бўлишини, унинг учун яшашни ва ҳаётда нимагадир интилишни истадим», — дея ҳикоя қилган аёл.

Дастлабки Доплер УЗИ текширувида эр-хотинга қиз фарзандли бўлишлари маълум қилинган. Чақалоққа исмни отаси танлаган ва унга Ария деб қўйилган.

Маълум қилинишича, «Ecomed» клиникаси 2026 йилда яна 30 та оилага бепул ЭКО муолажасидан ўтиш учун сертификат тақдим этган.

Шунингдек, эр-хотин оиласини янада кенгайтириб, 2026 йил сентябрь ойида 13 ёшли болани ҳам фарзандликка олган. Шу тариқа, оғир йўқотишни бошдан кечирган оила ҳаётида янги саҳифа очилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?