
Мутахассислар фикрига кўра, ҳаддан ортиқ ёрқинлик инсон саломатлигига зиён етказади ва уйқу тартиби бузади. Бунинг зиёнидан жониворлар ҳам бебаҳра қолмайдилар – ёруғлик паррандалар, балиқлар, амфибия, ҳашарот ва кўршапалакларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Хабарда айтилишича, кечки осмонни сунъий манбалар ёрдамида ёритиш туфайли бу ҳолат сўнгги 4 йил ичида 2% га ўсган.
АҚШ, Испания, Италия ва Нидерландия ўлкалари бошқалардан ёрқинроқдир. Осиё, Африка, Жанубий Америка, Сурия ва Яманнинг ҳам кўплаб маконларида шу каби ҳолатлар кузатилган.
Тадқиқот раҳбари Кристофер Кибнинг сўзларига қараганда бу ҳолат инсонлар томонидан атроф-муҳитга етказилган энг жиддий зарарлардан биридир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг