Хитой 30 мингдан ортиқ маймун сотиб олди: бунинг сабаби нима?

2 дақиқа ўқиш3
Хитой 30 мингдан ортиқ маймун сотиб олди: бунинг сабаби нима?

Хитой илмий тажрибаларда фойдаланиш учун Камбоджадан 30 мингдан ортиқ маймун импорт қилди. Бу ҳолат АҚШ ва Хитой ўртасида лаборатория ҳайвонлари учун янги рақобат юзага келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Мутахассислар эса ёввойи маймунлар савдоси табиат ва инсон саломатлигига ҳам хавф туғдиришидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Science нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Хитой 2023 йилдан буён Камбоджадан минглаб приматларни олиб келган. Божхона маълумотларида 2023 йилда 2400 дан ортиқ маймун импорт қилингани, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 13 мингдан ошгани қайд этилган. 2026 йилда ҳам импорт ҳажми шунга яқин бўлиши кутилмоқда.

Мазкур жониворлар Хитойда жадал ривожланаётган биотиббиёт ва фармацевтика соҳаларида илмий тадқиқотлар ўтказиш учун ишлатилади.

Нега маймунлар учун рақобат кучаймоқда?

Авваллари Хитой лаборатория маймунларини етказиб бериш бўйича АҚШнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлган. Масалан, 2018 йилда Пекин Америкага қарийб 20 минг ява макакасини экспорт қилган.

Бироқ COVID-19 пандемияси бошлангач, Хитой тирик ҳайвонлар экспортини тўхтатди. Натижада АҚШ лабораториялари бошқа етказиб берувчиларни излашга мажбур бўлди ва асосий эътибор Камбоджага қаратилди.

2022 йилда эса АҚШ Адлия вазирлиги Камбоджадаги маймунлар савдоси билан боғлиқ контрабанда ҳолатларини фош қилди. Айрим шахслар ёввойи табиатдан тутиб олинган маймунларни гўёки махсус фермаларда кўпайтирилган жониворлар сифатида расмийлаштиришда айбланди. Шундан кейин Камбоджадан АҚШга экспорт кескин камайди.

O‘rmonda to‘rtta makaka maymuni birga o‘tiribdi.

Ёввойи табиат учун хавотирли вазият

Мутахассисларнинг фикрича, Камбоджадан экспорт қилинаётган маймунларнинг барчаси махсус фермаларда кўпайтирилганига шубҳалар мавжуд. Айрим жониворлар табиий муҳитдан овлаб олинаётган бўлиши мумкин.

Бу эса маймунлар популяциясига зарар етказиши, шунингдек, ҳайвонлардан инсонларга юқиши мумкин бўлган зооноз касалликлар тарқалиши хавфини ошириши эҳтимолини келтириб чиқаради.

Халқаро экспертлар Камбоджадаги маймунлар савдосида шаффофлик етишмаслигини ҳам танқид қилмоқда. 2026 йилда эълон қилинган CITES ҳисоботида айрим фирибгарлик ва коррупция ҳолатларини тасдиқлаш ёки рад этиш имкони бўлмагани қайд этилган.

АҚШ ва Хитой ўртасида янги кураш бошланадими?

Таҳлилчилар Хитойнинг маймун импортини ошириши АҚШ билан янги рақобатни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда. Америка лабораториялари ҳамон йилига 60 мингга яқин приматдан фойдаланади. Бироқ мавжуд импорт эҳтиёжни тўлиқ қоплашга қийналмоқда.

Шу билан бирга, АҚШ 2025 йилда Камбоджадан яна 1400 та маймун импорт қилган. Ўша йили Америкадаги Charles River Laboratories компанияси Камбоджадаги йирик макака фермаларидан бирини сотиб олган.

Айрим мутахассислар икки давлат бозорни эгаллаш учун рақобатлашиш ўрнига, маймунлар савдосини назорат қилиш ва ҳайвонлар иштирокидаги тажрибаларга муқобил илмий усулларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиши керак, деб ҳисоблайди.

Уларнинг фикрича, лаборатория тадқиқотлари учун ҳайвонларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, савдо жараёнини шаффофлаштириш ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш халқаро миқёсдаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?