21:30 / 09.01.2019
3 692

Британиялик эксперт АҚШ ва ЕИни Ўзбекистондан ибрат олишга чақирди

Британиялик эксперт АҚШ ва ЕИни Ўзбекистондан ибрат олишга чақирди
Британиялик эксперт, Ньюкасл университетида сиёсий географиядан таълим берувчи Ник Мегоран давлатлар ўртасида яхши ёки ёмон чегаралар эмас, яхши ва ёмон муносабатлар бўлишини таъкидлади, дея хабар беради Kun.uz нашри.

"Сўнгги вақтларда чегара борасидаги баҳслар Буюк Британия, АҚШ ва ЕИда сиёсий инқироз хавфини юзага келтириб, янги босқичга кўтарилмоқда. Шундай бўлса-да, 2018 йилда дунёдаги энг қийин чегара можаролари билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш йўлида ижобий натижаларга эришилди, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари шулар жумласидандир", - дейди у.

Мақолада Ўзбекистон ва Қирғизистон 1991 йилда мустақил давлатлар сифатида эътироф этилгани, шундан кейин улар ўртасида чегара тақсимоти билан боғлиқ кўплаб баҳсли вазиятлар юзага келгани қайд этилган. Бутун бошли қишлоқлар, этник гуруҳлар, оилалар, фермер хўжаликлари ва транспорт қатновлари икки мамлакат чегараси кесишмасида эди.

"Чегарада тиканли тўсиқлар ўрнатилди, миналанган ҳудудлар пайдо бўлди, майда савдогарлар ва чегара олди аҳолисига нисбатан шафқатсиз муносабат чегара ҳарбийлари учун оддий ҳолатга айланди. Икки томонлама муносабатларда зиддиятнинг ўсиши билан қайта тузилган чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича қўшма комиссиянинг иши орқага сурилаётган эди", - дея ёзади Ник Мегоран.

Бундай вазият Қирғизистон популистларининг ғазабига сабаб бўлди ва улар Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудларини эгаллаб олиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида гап-сўз тарқатишди. 2010 йилдаги воқеа эса кескин ёмонлашган миллатлараро муносабатларнинг кульминацияси бўлди.

"2016 йилда Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келди. Унинг минтақалараро муносабатларни устувор дея эълон қилиши ва делимитация музокаралари ташаббуси охир-оқибат 2017 йил охирида илгари ёпилган чегара постларининг аксарияти бир томонлама очилишига олиб келди. 2018 йилда мен бу икки мамлакат ўртасидаги чегарада бўлдим ва савдо қилиш ёки 15 йилдан бери кўришмаган қариндошлари билан кўришиш мақсадларида чегарани кесиб ўтаётган кўп одамларни кўрдим", - дейди у.

Бундай сиёсат натижасида этник ва давлатлараро муносабатлар яхшиланди.

Экспертнинг фикрича, яхши чегаралар харитадаги техник чизиқлар эмас, сиёсий иродадир. Ўзбекистон раҳбариятидаги ўзгаришлар боши берк кўчага келиб қолган чегаралар делимитацияси ва уларни бошқариш жараёнларининг тикланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Натижада оилалар қайта тикланди, этник таранглик камайди, савдо имкониятлари эса ошди.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, ҳар йили Европа Иттифоқининг ҳарбийлаштирилган чегара назорати туфайли сайёранинг бошқа жойларига қараганда кўпроқ мигрантлар ҳалок бўлади. Бу эса сиёсий танлов натижасидир.

"ЕИ, Буюк Британия ва АҚШ ўзларини халқаро ҳамжамиятда ахлоқий стандартлар ташувчилари сифатида кўришни истайди. Бироқ чегара сиёсатига келганда уларнинг хатти-ҳаракати тобора ёмонлашмоқда, 2019 йилда бу борада Ўзбекистон ё Эфиопиядан ўрнак олишса бўларди", - дея хулоса қилади эксперт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик эксперт АҚШ ва ЕИни Ўзбекистондан ибрат олишга чақирди