Фотиҳ Султон Меҳмет Константинополь (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.
Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: “Мен сенга бу нарсани сотиб байъ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ”, деб жавоб қайтарди.
Фотиҳ бу ҳолдан мамнун бўлганча иккинчи дўконга кирди. У ердан бир мол олгач, иккинчисини сўраса, у ҳам бермай қўшни дўконга юборди. Шу йўсинда султон Меҳмет бутун бозорни кезиб чиқди ва ҳар кирган дўконида аввалгидек муомалага гувоҳ бўлди. Олган нарсаларини мадрасадаги толиби илмларга юборди.
Султон саройга қайтаркан, Аллоҳга шукур саждаси қилиб, бундай деди: “Эй Роббим, сенга ҳамдлар бўлсин. Менга шундай бир-бирини ўйлайдиган миллат эҳсон этдинг. Мен бу уммат (инсонлар) билан нафақат Византияни, балки дунёни фатҳ этаман”, деди ва Константинополни фатҳ этиш режаларини тузишга киришди.
51 кун давом этган қамал билан Византия таслим бўлди. Истанбул фатҳ этилганидан сўнг пойтахт Эдирнадан Истанбулга кўчирилди.
Абдураззоқ ал-Азизийнинг фейсбукдаги саҳифасидан
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди