15:54 / 07.07.2020
2 285

Юзлаб йирик компаниялар Facebook’ка бойкот эълон қилди. Сабаб?

Юзлаб йирик компаниялар Facebook’ка бойкот эълон қилди. Сабаб?
Фото: Stephen Lam/Getty Images
Facebook раҳбари Марк Цукерберг бир неча юз йирик компаниялар реклама шартномаларини бекор қилгани боис, миллиардлаб доллар зарар кўрмоқда. Компанияларнинг фикрича, Facebook раҳбарияти ўз платформасида ирқий гуруҳлар ва сохта хабарларга қарши курашишда жуда кам иш қилмоқда. Шу боис, ижтимоий тармоқда реклама беришни истамаётган компаниялар сони ортиб бормоқда.

Хусусан, The North Face, REI, Patagonia, Verizon, Hershey, Honda America, Starbucks, Lego, Levi’s ва ҳатто Coca-Cola ҳам бу тармоқда реклама маҳсулоти жойлаштиришдан бош тортмоқда. Бунда Coca-Cola нафақат Facebook ва Instagram, балки Twitter, YouTube каби платформаларда ҳам реклама харид қилмаслигини билдирди.

Volkswagen Group of America эса, ўз баёнотида, “реклама бўйича ҳамкорларимиз бизнинг қадриятларимизни акс эттиришини кутаяпмиз”, дея таъкидлади.
Қайд этиш ўринлики, Американинг қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари мамлакат бизнес ҳамжамиятларига алоҳида чақирув билан чиққан эди.

Вloomberg агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, июн ойи охирида Цукерберг бойкот туфайли 7,2 млрд доллари йўқотган. Гап, Facebook раҳбарининг арзонлашгнан акциялар сабабли активлар қиймати пасайиши ҳақида бормоқда.
Шу билан бирга, барча компаниялар ҳам бойкотга қўшилмоқда, дейиш ноўрин.

CNN таҳлилчилари аниқлашича, платформада реклама берувчи 100та энг йирик компанияларнинг айримлари шартномани бекор қилмаган. Улар орасида Walmart, American Express, Netflix, Domino's ва бошқалар ҳам бор.

Facebook молиявий ҳисоботларига кўра, платформанинг 2019 йилги реклама даромади 70 млрд долларга яқинни ташкил этган, бу 2018 йил билан қиёслаганда 27 фоизга кўп демакдир. Бунда, унинг асосий мижозлари кичик ва ўрта бизнес ҳиссасига тўғри келади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юзлаб йирик компаниялар Facebook’ка бойкот эълон қилди. Сабаб?