21:50 / 21.08.2020
3 078

Метрода қизни яширинча суратга олган кореялик телебошловчи устидан суд ҳукми эълон қилинди

Метрода қизни яширинча суратга олган кореялик телебошловчи устидан суд ҳукми эълон қилинди
Жанубия Корея телевидениесининг SBS янгиликлар дастури собиқ бошловчиси Ким Сон Чжу метрода қизни яширинча суратга олгани учун олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар берди.

Сеул суди, шунингдек, 56 ёшли телебошловчига шаҳвоний жиноятчилар учун мўлжалланган 40 соатлик даво курсини тайинлаган.
Телевидение ходими қамалишига сабаб бўлган ҳодиса 2019 йил июль ойида содир бўлган. У кечаси Сеул метрополитенининг «Yeongdeungpo Ward Office» станциясида аёлнинг оёқларини мобиль телефонида суратга олган.

2019 йил декабрда унга айблов эълон қилинган. Прокурорлар Ким учун бир йиллик қамоқ жазосини талаб қилишган. Телебошловчи айбига иқрор бўлган ва жабрланувчидан узр сўраган. Бироқ унинг таъкидлашича, суд жараёнида қонунбузарликлар кузатилган. Жумладан, тинтув ва мусодарани ноқонуний деб ҳисоблайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)