Хитойнинг собиқ бош вазири 98 ёшида вафот этди

1 дақиқа ўқиш126
Хитойнинг собиқ бош вазири 98 ёшида вафот этди

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Чжу Жунцзи 12 август куни Пекинда хасталик оқибатида 98 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.

Маълум қилинишича, Чжу Жунцзи Пекин вақти билан соат 11:06 да ҳаётдан кўз юмган. Унинг қайси касалликдан вафот этгани ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Чжу Жунцзи 1998–2003 йилларда ХХР Давлат кенгашига бошчилик қилган. Бунга қадар у бош вазир ўринбосари, Хитой Халқ банки раҳбари, Шанхай шаҳар ҳокими ҳамда Хитой Коммунистик партияси Шанхай шаҳар қўмитаси котиби каби муҳим лавозимларда фаолият юритган.

У мамлакат раҳбариятида бўлган даврда Хитойда кенг кўламли солиқ, молия ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Чжу Жунцзи мамлакат иқтисодиёти ва молия тизимини бошқаришда муҳим роль ўйнаган сиёсатчилардан бири сифатида танилган.

Сиёсатчи Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеи мустаҳкамланишида ҳам катта ҳисса қўшган. У “Хитой иқтисодий мўъжизаси”нинг асосий меъморларидан бири ҳамда мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиши жараёнида муҳим роль ўйнаган раҳбар сифатида тарихда қолди.

Чжу Жунцзи Хитой сиёсий иерархиясида энг нуфузли ва қудратли раҳбарлардан бири бўлган. Унинг фаолияти мамлакат иқтисодиёти, молия тизими ва ислоҳотларининг муҳим босқичи билан боғлиқ бўлиб, Хитойнинг кейинги иқтисодий тараққиётига ҳам сезиларли таъсир кўрсатган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?