Телебошловчи Аҳрор Қўшматовнинг кўз ёшлари тармоқларда мухлисларини ҳавотирга солди ( видео)

Телебошловчи Аҳрор Қўшматов узоқ кутилган амалиётдан сўнг кўчага чиқди. Унинг ижтимоий тармоқларда тарқалган кўз ёшлари акс этган видеоси кўплаб кузатувчилар эътиборини тортди ва мухлисларини ҳавотирга солди.
Бироқ телебошловчи кўз ёшлари қайғудан эмас, аксинча, қувончдан эканини маълум қилди. У, шунингдек, соғлиғи тикланиши жараёнида моддий ёрдам кўрсатган ва хайрия қилган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.
“Эркак киши йиғламайди, дейишади. Эркак ҳам йиғлайди, фақат кўрсатмасдан. Менинг кўз ёшларим эса хурсандчиликдан”, — дея изоҳ берди Аҳрор Қўшматов.
Телебошловчининг ушбу самимий эътирофи мухлисларига таскин берди. Унинг кўчага чиққани эса тикланиш жараёнидаги қувончли янгиликлардан бири бўлди. Кузатувчилар Аҳрорга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, изоҳларда илиқ фикрларини қолдирмоқда.































Изоҳлар 0
…