Аҳрор Қўшматовдан қувонарли хабар — у тик туриб, юришга ҳаракат қилмоқда (видео)

Аҳрор Қўшматовдан қувонарли хабар — у тик туриб, юришга ҳаракат қилмоқда (видео)

Телебошловчи Аҳрор Қўшматовнинг соғлиғи анча яхшиланаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Кадрларда у махсус таянч мосламаси ёрдамида тик тургани ва оёққа туриб, юришга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

Аҳрор Қўшматов ўзининг тикланиш жараёни ҳақида гапирар экан, унга ёрдам бераётган шифокорларга ҳамда шу кунларда унинг соғайиб кетишини тилаб, дуо қилиб турган халқимизга миннатдорлик билдирди.

Телебошловчининг таъкидлашича, бир ой давомида даволаниш ва тикланиш жараёнида яхши натижаларга эришилган. У яна бироз вақтдан сўнг соғлиғи янада яхшиланиб, халқ хизматида бўлишга умид қилмоқда.

Аҳрор Қўшматовнинг оёққа туриб, мустақил ҳаракатланишга интилаётгани унинг мухлисларига умид бағишламоқда. Ижтимоий тармоқларда унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, кўплаб илиқ фикрлар билдирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар