Исроил солиқ идораси криптовалюта бўйича ихтиёрий ҳисоботлардан норози

Исроил солиқ органи криптовалюталардан олинган фойдани ихтиёрий равишда декларация қилиш жараёни кутилган натижани бермаётганидан хавотирда. Ҳукумат ҳисоботларини тўғрилаган шахсларга жиноий жавобгарликдан дахлсизлик ҳуқуқини берган бўлса-да, солиқ тўловчиларнинг фаоллиги пастлигича қолмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Глобес нашрининг хабар беришича, Исроил расмийлари 2025-йил августигача амал қиладиган “ихтиёрий ошкор қилиш” сиёсати доирасида 1 миллиард долларгача солиқ тушумини кутишган эди. Бироқ, ҳозирги кунга қадар крипто-капиталдан олинган даромадлар бўйича ҳисоботлар кутилган сумманинг жуда кичик қисмини ташкил этмоқда. Маълумотларга кўра, солиқ идораси жами 50 миллион долларлик крипто активлар ҳақида ҳисобот олган, ваҳоланки, ҳисобот берилмаган маблағлар миқдори миллиардлаб долларни ташкил этиши мумкин.
Солиқ бўйича мутахассис Ифтач Симҳонйнинг сўзларига кўра, жараёнда анонимликнинг йўқлиги асосий тўсиқ бўлмоқда. Агар солиқ тўловчилар учун хавф даражаси юқори бўлмаса ва тартиб-таомил бошланғич босқичда аниқлик ёки анонимликни кафолатламаса, ихтиёрий равишда маълумот беришга бўлган рағбат сусаяди. Ҳозирга қадар фақат 58 нафар шахс ушбу тартибдан фойдаланган ҳолда ўз солиқ ҳисоботларини тузатишга уринган.
Исроил банкининг 2024-йилнинг биринчи ярми учун молиявий барқарорлик ҳисоботига кўра, мамлакат фуқаролари тахминан 1 миллиард доллар қийматидаги крипто активларга эгалик қилади. Шу билан бирга, АҚШ Конгресси аъзолари ҳам кичик крипто транзакцияларини ИRSга ҳисобот беришдан озод қилишни назарда тутувчи ПАРITЙ Акт қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқдалар.



























Изоҳлар 0
…