ОКК раҳбари: Ворлд Либертй Финансиал бўйича фақат демократлар босим ўтказмоқда

АҚШ Валюта назорати бошқармаси (ОКК) раҳбари Жонатан Гоулд Доналд Трумп оиласига тегишли Ворлд Либертй Финансиал компаниясининг миллий траст хартияси бўйича аризасини кўриб чиқишда ҳеч қандай сиёсий босимга учрамаганини маълум қилди. Вакиллар палатасининг Молиявий хизматлар қўмитасида ўтган эшитувда Гоулд президент томонидан ушбу лойиҳага алоҳида имтиёз бериш ҳақида буйруқ олмаганини таъкидлади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Нью-Йорклик конгрессмен Грегорй Меекс эшитув давомида Ворлд Либертй Финансиал компаниясининг хорижий ҳукуматлар ва Binance биржаси билан алоқалари ҳақида савол берди. Январ ойида ОКК хартияси учун ариза топширган ушбу крипто компанияси демократ қонунчиларнинг кескин эътирозига сабаб бўлган эди. Меекснинг таъкидлашича, компания бевосита президент оиласининг манфаатларига хизмат қилади ва назорат органидан ушбу аризани қатъий стандартлар асосида кўриб чиқишни талаб қилди.
Жонатан Гоулд ўз навбатида, қонунчиларнинг айбловларини рад этиб, ягона босим айнан демократлар ва айрим сенаторлар томонидан бўлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай сиёсий аралашув мисли кўрилмаган ҳолатдир. ОКК аввалроқ Coinbase, Риппле, БитГо, Circle, Fidelity Дигитал Ассетс ва Пахос каби йирик крипто компанияларнинг аризаларини тасдиқлаган ёки шартли равишда маъқуллаган эди.
Миллий траст хартиясини олиш крипто компанияларга анъанавий банклар каби қатъий тартибга солиш талабларисиз муайян хизматларни кўрсатиш имконини беради. Ҳозирда нафақат Ворлд Либертй, балки Kraken биржасининг бош компанияси Пайвард ҳам шундай рухсатнома кутмоқда. Шу билан бирга, АҚШ Сенатида рақамли активлар бозорини тартибга солувчи КЛАРITЙ Акт қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни кутилмоқда.


























Изоҳлар 0
…