Dreame unveils modular smartphone prototype without a camera

Дреаме компанияси Испанияда бўлиб ўтган тақдимотда Аурора линиясидаги янги смартфонлар прототипларини намойиш этди. Асосий эътибор ғайриоддий концепцияга эга Аурора Нех LS1 технологик флагманига қаратилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, унинг ўзида асосий камера йўқ. Бунинг ўрнига фойдаланувчилар магнитли бириктиргич ёрдамида турли хил олинадиган модулларни улашлари мумкин.

Компания аввалроқ камералар тўпламига эга таянч блокни кўрсатган эди. Энди эса турли хил фойдаланиш сценарийлари учун янада илғор ечимлар тақдим этилди.
Янги модуллар орасида 1 дюймли сенсорга эга 115 миллиметрли телеобъектив ва ҳаракатли камера мавжуд. Шунингдек, вентиляторли совутиш блоки ҳамда сунъий йўлдош алоқаси модули ҳам ишлаб чиқилган.
Қурилманинг қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
Read “Zamin” on Telegram!