1 408
«Ўзбекистонда гўшт маҳсулотларини арзонлаштиришда Туркия моделини қўллаш самара беради» — эксперт Абдумалик Номозов
Фото: БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти
Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини боқишдан самарали натижа олишда Туркия модели мос тушади. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Чорвачиликни барқарор ривожлантиришни стратегик режалаштириш» мавзусида минтақавий конференцияда миллий эксперт Абдумалик Номозов маълум қилди.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Аграр сиёсат масалалари бўйича миллий эксперти Абдумалик Номозовнинг алоҳида таъкидлашича, икки турдаги мамлакатнинг тажрибаларни ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Биз тажрибаларни ўрганмоқчи бўлган мамлакатларни икки хил типга ажратиш мумкин. Биринчиси, Шарқий Европа давлатлари, яъни бозор иқтисодиёти анча ривожланган давлатлар. Иккинчи хилдаги давлатларга эса айнан бизнинг давлатимиз каби собиқ совет мамлакатлари киради. Биринчи турдаги мамлакатлардан бозор иқтисодиёти тамойилларини мослаштиришни ўрганаётган бўлсак, иккинчи хилдаги мамлакатлардан мустақилликка эришгандан сўнг қайси моделлардан фойдалангани кўриб чиқилмоқда», — деди Абдумалик Номозов.
Экспертнинг айтишича, ўрганилган мамлакатлар ичида Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитида Туркия моделини қўллаш кўпроқ тўғри келади.
«Сабаби иқлими, шароити, географик жойлашуви бизга анча мос. Хусусан, уларда ҳам ер ресурслари анчайин чекланган, қурғоқчилик зоналари кўп. Шу боис Туркия моделини Ўзбекистонда татбиқ этиш ҳам осон ва фойдали бўлади. Бу озуқа базасини тўғри шакллантиришда ҳам, чорва ҳайвонларини боқишда ҳам, гўшт маҳсулотлари нархини нормаллаштиришда ҳам самарали натижа беради», — деди олим.
Унинг қўшимча қилишича, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда яйловларнинг кўплиги учун вазият биздан анча фарқли.
«Мамлакатимизда ер ресурсларимизнинг чекланганини ҳисобга оладиган бўлсак, айнан уларнинг модулларини тўлиқ ўзимизда татбиқ этишимизнинг имкони йўқ», — деди Абдумалик Номозов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди