Ўзбекистонга 325 бош гигант сигир олиб келинди: гўшт нархи пасаядими?

Ўзбекистонга илк бор Хитойдан 325 бош йирик наслли сигир олиб келинди. Улар 4 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган бўлиб, ҳар бирининг вазни қарийб 900 килограммгача етади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу зот юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир сигир йилига 5 500 литргача сут бериши, маҳаллий иқлим шароитига тез мослашиши ҳамда наслчиликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.
Янги наслли қорамолларни олиб келиш чорвачилик самарадорлигини ошириш, сут ва гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилиши мумкин.
Экспертлар фикрича, чорва бош сонининг ортиши келгусида гўшт тақчиллигини камайтириш, бозордаги таклифни ошириш ва мол гўшти нархларининг кескин кўтарилиб кетишини назорат қилишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, мутахассислар гўшт нархи фақат чорва сонига боғлиқ эмаслигини ҳам эслатмоқда. Унга ем-хашак нархи, логистика харажатлари, ишлаб чиқариш таннархи ва бозордаги талаб каби омиллар ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Шу боис нархлар барқарорлашиши ушбу омилларнинг умумий ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади.



























Изоҳлар 0
…