Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда (видео)

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда (видео)
Қисқача

Президент Шоукат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. 10 гектар ер майдонида уч босқичда йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳа доирасида хориждан наслдор қўйлар олиб келиниб, юқори маҳсулдорликка эга зотларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган кенг имкониятлар туфайли амалга ошди.

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган кластер туман ҳудудидан ажратилган 10 гектар ер майдонида уч босқичда йўлга қўйилади.

Биринчи босқичда хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинса, иккинчи босқич якунида чорва сонини яна 35 минг бошга кўпайтириш режа қилинган. Юқори маҳсулдорликка эга бўлган “Арашан”, “Ҳисор” ва “Аделбай” зотларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш кўзда тутилган.

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда (видео)

Кластерда жорий этилаётган замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашув орқали гўшт етиштириш ҳажми ҳамда сифатини сезиларли даражада ошириш имконияти мавжуд. Лойиҳанинг технологик кўрсаткичларига кўра, хориждан олиб келинган 40-50 килограмм вазндаги қўйларни уч ой давомида интенсив усулда боқиш орқали уларнинг вазнини 100 килограммгача етказиш режалаштирилган. Бу ҳар бир бош қўйдан 60-70 килограммгача соф гўшт олиш демакдир.

Натижада анъанавий чорвачиликка нисбатан маҳсулдорлик 45-50 фоизга ошади ва лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга тушганидан сўнг вилоятда йилига 35-40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда (видео)

Бу ерда 280 та янги доимий иш ўрни яратилиши ҳамда 95 та камбағал оила вакилларининг бандлиги таъминланиши маҳаллий аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, мажмуа негизида замонавий логистика хизматлари, ветеринария ва сервис шохобчалари ҳамда маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотишга мўлжалланган савдо нуқталари барпо этилади. Натижада яхлит ва узлуксиз кластер занжири яратилади.

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда (видео)

Президентимиз ушбу корхона тажрибаси чорвачилик тармоғини ривожлантириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини оширишда фойдали эканини қайд этиб, уни оммалаштиришга топшириқ берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар