Тез орада Ўзбекистон пойтахтида Н. И. Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети (РНИМУ) филиали очилади. Бу ҳақида Россия университети вакиллари Sputnik мухбирига маълум қилишди.
"Ҳозирда университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали лицензиялаш жараёнидан ўтмоқда. Лицензия олишимиз биланоқ биз талабаларни қабул қилишни бошлаймиз", деди университетнинг қабул комиссияси ходими Антон Елисеев "Таълим ва касб 2022" кўргазмаси доирасида.
Елисеевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ўзбеклар орасида энг оммабоп тиббиёт йўналишлари бу - умумий тиббиёт, стоматология ва педиатриядир.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Россия ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари Тошкентда Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиалини ташкил этиш бўйича келишиб олган эди.
Н. Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлар, фармацевтлар ва клиник психологлар тайёрланадиган миллий илмий тадқиқот марказидир.
Ўзбекистон Россия олий ўқув юртлари филиаллари сони бўйича етакчи республикалардан биридир. Бугунги кунда Ўзбекистонда Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, Гертсен номидаги давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС, МИФИ ва МГИМО филиаллари ишламоқда.
Шунингдек, йил бошида Россия таълим муассасаларидан 44 нафар мутахассис Тошкентга келиб, Россияда олий таълим олишни хоҳловчилар билан суҳбат ўтказди.
Шу билан бирга, Россия томонидан ўзбекистонлик талабалар учун ажратилаётган бюджет ўринлари сони йилдан йилга ортиб бормоқда: 2020 йилда Россия олий ўқув юртлари 228 та, 2021 йилда эса 430 та ўрин ажратган, янги ўқув йилида эса бу кўрсаткич деярли икки баравар кўпаяди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади