Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистонда 2021 йили 6 миллион 30 минг тонна буғдой етиштирилган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 7,5 миллион тоннадан зиёд бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги «Боғистон нон» корхонасига 6 июнь куни ташкил этилган пресс-тур давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ходими Шаҳобиддин Ортиқов маълум қилди.
Шаҳобиддин Ортиқов
Фото: «Дарё»
«Дарё»нинг хабар беришича, вазирлик расмийси ОАВ вакилларининг «Нон нархининг кескин ошиб кетиши мамлакатда камбағалларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлмайдими?», деган саволига жавоб бераркан, хусусан шундай деган:
«Йўқ, сабаб бўлмайди. Бугунги кунга қадар нон ва уннинг 70-80 фоизи бозор нархида сотиб келинаётган эди. Қисман давлат ресурси ҳисобидаги буғдойдан ишлаб чиқариладиган унларнинг нархи ушлаб турилган эди. Бу очиқ, соғлом бозор принципларига тўғри келмасди. Шунинг учун ҳам 1 июндан бошлаб эркин нархлар шаклланиш жараёни бошланди.
Нарх ошишини камбағаллик билан боғлайдиган бўлсак, дастлаб пенсия ва нафақа олувчиларга, кам таъминланган оилаларга бир мартали 300 минг, 400 минг сўмлик пуллар тарқатилди. Бундан ташқари, июнь ойидан бошлаб, ҳар бир эҳтиёжманд қатлам, «темир дафтар», «аёллар дафтари»даги аҳолига ҳокимликлар томонидан рўйхат асосида 20 килодан ун маҳсулоти тарқатиляпти. Ҳар бир вилоятда 20-30 минглаб кишига берилмоқда.
Албатта, бу бир марталик ёрдам-ку, деган савол ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу доимо вазиятга қараб тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўрганиб борилади. Нархларнинг кескин ошишига айтарли асос йўқ, ҳамма вақт давлат бунга тайёр турибди. Молиявий томондан ҳам, бошқа томондан ҳам кучимиз, қурбимиз етади. Бу ерда ҳеч қанақа саросимага тушадиган асос йўқ», — дейди Шаҳобиддин Ортиқов.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистонга буғдой етказиб берувчи асосий давлат Қозоғистон ҳисобланади.
«Ун ва буғдой захираларимиз ҳам етарли. Ўзбекистонда ўтган йили 6 миллион 30 минг тонна буғдой етиштирилган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 7,5 миллион тоннадан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Буғдой захираларимизнинг етарли бўлишига яна бир омил сифатида импорт ҳажмини айтиш лозим. Ўтган йилнинг январь май ойларида 1,1 миллион тонна буғдой импорт қилинган бўлса, жорий йилнинг худди шу даврида 1,2 миллион тоннадан ортиқ буғдой импорт қилинди. Асосий импортёр Қозоғистон ҳисобланади», — дейди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди