
Оксфорд олимлари Wikipedia қидирув сўровларини таҳлил қилган ҳолда дунёдаги энг «машҳур» судралиб юрувчи жониворлар рейтингини тузиб чиқишди. Тадқиқот натижаси Biological Conservation журналида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.
Тадқиқотчилар 2014 йилда Wikipedia’нинг инглизча саҳифаларидаги 55,5 миллионга яқин кўриб чиқилган маълумотларни таҳлил қилишди. Wikipedia’да 10 002та турдаги судралиб юрувчилар ҳақида маълумотлар киритилган бўлиб, тадқиқотчилар интернет фойдаланувчилари асосан заҳарли, инсон учун хавфли бўлган турларига қизиқиш билдиришини аниқлашди. Шунингдек, инсонлар қидирув саҳифасида баҳайбат танали ёки йўқолиб кетиш хавфида бўлган жониворларни қидиришлари маълум бўлди.
2014 йил сарҳисобига кўра Wikipedia’да фойдаланувчиларни кўпроқ қуйидаги жониворлар қизиқтирган: баҳайбат индонезия калтакесаги, қора мамба, тожли денгиз тимсоҳи, қироллик кобраси, Аризона калтакесаги (Heloderma), заҳарли сув илонлари (Gloydius), миссисипи аллигатори, терисимон тошбақа, нил тимсоҳи ва яна ўнлаб боа бўғма илонлари.
Энг машҳур судралиб юрувчи ҳайвон индонезия калтакесаги бўлиб чиқди — унинг Wikipedia’даги саҳифасига фойдаланувчилар 2 014 932 марта киришган. Бу дунёдаги энг катта калтакесак тури бўлиб, баъзиларининг узунлиги 3 метр ва оғирлиги эса 100 килограммдан ошиши мумкин. Айни дамда бу жонзотлар йўқолиб кетиш хавфидаги судралиб юрувчилардир.
Мазкур тадқиқот натижалари йўқолиб кетаётган жонзот турларини сақлаб қолиш учун чора-тадбир кўришда аҳамиятли ўрин тутиши мумкин. Олимлар ўз тадқиқотларини янада кенгайтириб, бошқа турдаги жониворлар, ҳаттоки ўсимликларни ҳам текшириб чиқишни режалаштиришди. Шунингдек, улар Wikipedia’дан ташқари бошқа маълумотларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар