Бўстонлиқда Каптива каналга тушиб кетди

14 июн куни соат 19:43 да Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Каптива русумли автомобил каналга тушиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини қиялик ҳудудда қолдирган ва қўл тормозини тортмаган.
Натижада автомобил ўз-ўзидан ҳаракатланиб, «Коронкўл» каналига тушиб кетган.
Ҳодиса жойига Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб борган.
Махсус техника ёрдамида автомобил канал ўзанидан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Бироқ транспорт воситасига техник шикаст етгани маълум қилинди.






























Изоҳлар 0
…